Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида 90 ёшли онахон невараси томонидан калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июль куни Қўқон шаҳар, А.Дониш кўчаси 1 уйда ўзаро мулкий низо туфайли қариндошлар Л.Т. ва Г.Т. (аёллар) ўзаро жанжаллашиб кетишган. Мазкур жанжалга ушбу хонадонда яшовчи М.Т (суратдаги кекса аёл) ҳам аралашиб, уларни ажратмоқчи бўлган.
М.Т.ни жанжал вақтида бирор бир шахс уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирда жанжал иштирокчилари Л.Т., Г.Т., М.Т. ва бошқаларнинг баданидаги тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва Қўқон шаҳар ИИБ томондан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ