Бакалавриат учун ҳужжат топшириш тугади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 млндан ошди

Сақлаш
19:29 / 21.07.2023 1572 0

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги статистикасига кўра, 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг ярмидан кўпи кундузги таълим шаклини танлаган бўлса, катта қисми сиртқи таълим шаклини танлаган.

Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
Қарши давлат университети — 28 417 нафар.

Доимий яшаш ҳудуди бўйича эса энг кўп ҳужжат топширганлар Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари абитуриентлари бўлди.

 

 

Ҳужжатлар қабули тугаган бўлса-да, абитуриентларга тўлов қилиш учун яна бир кун берилди. Абитуриентларда 21 июль соат 23:59 гача тўлов қилиш имкони бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//