Жаҳон
Жанубий Африкада коронавируснинг янги варианти аниқланди.
“Коронавируснинг ушбу кўп мутацияга учраган янги тури мамлакатнинг энг кўп аҳоли яшайдиган Гаутенг провинсиясида ёшлар орасида жуда тез тарқалаётгани олимларда хавотир уйғотмоқда”, – деб хабар берди пайшанба куни соғлиқни сақлаш вазири Жо Фаахла.
B.1.1.529 деб номланувчи ушбу янги вариант Ботсвана ва Гонконг давлатларида Жанубий Африкадан келган саёҳатчилар орасида ҳам аниқланган.
.png)
Буюк Британия ҳукумати жума куни тушдан кейин Жанубий Африка ва қатор давлатлардан келадиган парвозларни тақиқлашни ва ушбу мамлакатлардан яқинда келган ҳар бир киши коронавирус тестидан ўтишлари шартлигини айтмоқда.
“Янги вариант “делта” штаммига қараганда юқтириш эҳтимоли жуда юқори ва ҳозирда мавжуд бўлган вакциналар унга қарши яхши самара бермаслиги мумкин”, – дейди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77802
Жамият
56746
Жамият
55972
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ