Жамият
Олий таълим муассасаларидаги комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлимлари томонидан бир қатор коррупцион ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақида АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида хабар берилди.
Қайд этилишича, вазирлик телеграм ижтимоий тармоғида @vazirga_takliflar_bot ва “Anticoredu” боти фаолиятини йўлга қўйган. Бугунги кунга қадар мазкур ботга 116 та мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Шулардан 25 та мурожаатда олий таълимда коррупцион ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги хабарлар бўлган.
Шунингдек, олий таълим муассасаларидаги комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлимлари томонидан бир қатор коррупцион ҳолатлар аниқланган.
Хусусан,
- 1 та ҳолатда талабалар томонидан тайёрланган 8та курс ишлари ва 10та битирув малакавий ишларда плагиат (кўчирмачилик)га йўл қўйилган;
- 1 та ҳолатда ўтказилаётган танлов жараёнларининг ғолибларига бериладиган пул мукофоти берилмаган;
- 1 та ҳолатда ўқитувчи томонидан талабаларга китоб сотиш ҳолати аниқланган;
- 1 та ҳолатда ОТМ бош ҳисобчиси ўринбосари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган (119 млн. сўм);
- 1 та ҳолатда талабанинг тўлов-контрактининг ортиқча қисмини қайтариб олишда тамагирлик ҳолати аниқланган;
- 3 та ҳолатда талаба томонидан ўзлаштирилмаган фанлардан баҳо қўйдириш эвазига пора талаб қилинган;
- 1 та ҳолатда ходимнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар (26 млн. сўм) асоссиз равишда тўлаб берилган;
- 1 та ҳолатда ўқишини хориждан кўчириб келаётган (19 нафар) талабаларни ОТМга қабул қилишда тамагирлик ҳолати аниқланган (181 млн. сўм).
“Мурожаатлар ўрнатилган тартибда масъулларни жалб қилинган ҳолда ўрганилди, ўрганиш натижалари бўйича зарурий чоралар кўрилди", - дейилади хабарда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ