Жамият
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан жадидчилик тарихи музейи ташкил этиладиган ноёб меъморий иншоотни давлат тасарруфига қайтаришга муваффақ бўлинди.
Бу ҳақда Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева маълум қилди:
“Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг уйи давлат тасарруфига қайтарилди. Энди хонадонда музей яратилади”.
Ушбу лойиҳа Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Усмонхўжа Пўлатхўжаев хонадони – дастлабки янги услубдаги мактаблар очилиб, ўз даврининг замонавий таълим тизимига мос равишда илмга ташна ўқувчиларга она тили, математика, тарих, география ва бошқа фанлардан бепул сабоқ берилгани билан машҳур.
Уй 1860–1870 йилларда қурилган бўлиб, нафис Бухоро меъморчилигининг ёрқин намунасидир. Яқин-яқингача бинода меҳмонхона жойлашган эди, аммо Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракатлари билан тарихий объект давлат тасарруфига қайтарилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун уйнинг яхши сақланиб қолган эски қисмида зарур реставрация ишларини олиб бориш, унга туташ янги жойларни эса қайта қуриш режалаштирилган.
Музейда жадидчилик намоёндаларининг қўлёзмалари ва шахсий буюмлари, қадимий қўлёзмалар, шунингдек, ХИХ аср мавзулари ва туркийлар маданиятини акс эттирувчи ҳозирги замон адабиётлари тўпламидан иборат экспозиция тақдим этилади.
Мазкур намойиш буюмларини яратишда музейни ташкил этиш ташаббускорларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг ўғли мавзуга оид кутубхонасини музейга ҳадя этиш истагини билдирган Темур Хўжаўғли ёрдам беради.
Бироқ ташкилотчилар ўз пировард мақсадларини анча кенгроқ олмоқда, нафақат музей, балки илмий ва илмий-тадқиқот изланишларини олиб бориш учун жадидчилик тарихи ва маданиятига оид ашё ва архивлардан бемалол фойдаланиш мумкин бўлган чинакам илмий марказни ташкил этиш ниятида.
Аввалроқ Ойина.уз ҳам Бухорода Усмон Хўжа ўғлининг жадидчилик уй-музейи очилгани ҳақида ёзганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ