Жамият
15 июль куни Ўзбекистон бўйлаб президент мактабларига қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу босқич математика бўйича 30 та тест топшириғидан иборат.
Имтиҳонлар кун давомида учта сменада – 08:00, 12:00 ва 17:00 да ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда, кириш имтиҳонларида Cambridge Assessment халқаро таълим ташкилоти қатнашмаслиги ҳамда 1-босқич имтиҳонларига саволлар такрорий қўлланилгани бўйича хабарлар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат бўйича Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилоти муносабат берди.
Унга кўра, ташкилот 2019 йилдан буён ва бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда ишлаб келади ҳамда имтиҳон саволларини тайёрлаш ва ўқувчиларни саралашда, натижаларни эълон қилишда иштирок этади.
“Бу йилги имтиҳонларнинг 1-босқичи учун 8 та турли хил вариантлардаги саволлар ишлаб чиқилди. Бунда саволларнинг такрорланмаслиги ва ҳар сменада ҳар хил саволлардан фойдаланган ҳолда шаффофликни таъминлашга интилдик.
Мурожаатчилар биздан бу йилги Президент мактаблари қабул имтиҳонларига бизнинг иштирокимиз йўқлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритишимизни сўрашди. Бу хабарлар асоссиз! Шуни ишонтириб айтаманки, биз 2019 йилдан бери жумладан бу йил ҳам Президент мактаблари қабул имтиҳонларида қатнашмоқдамиз.
Бизнинг ташкилотимиз қабул имтиҳонлари билан боғлиқ ҳамкорликдан мамнун ва ишонаманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади”, – деган ташкилотнинг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Кинг.
Шунингдек, 4-синфни тугатган ўқувчиларга юқори синфлар учун мўлжалланган саволлар берилгани юзасидан бўлган эътирозларга ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази директор ўринбосари расмий муносабат бериб, ҳар бир топшириқ стандартларга асосланганини таъкидлаган.
“Берилган топшириқларнинг иккитаси билишга оид, фақат учтасигина, яъни 10 фоизи мулоҳазага оид ва қолганлари қўллашга оид масалалар. Танлаб олинаётган ўқувчиларнинг иқтидорли эканлигини ҳисобга олган ҳолда 3 та мулоҳазага доир масала берилиши ўринли ҳолат”, – дейди Ирода Саибова
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ