
Жамият
Тошкент вилоятидаги қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди, дея хабар бермоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.
Қайд этилишича, омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифларини ўтказган.
Шундан сўнг аниқланган камчиликлар юзасидан ички ишлар вазирига омбудсман тақдимномаси киритилган.
Омбудсманга маълум қилинишича, ички ишлар вазирининг 21 июлдаги тегишли буйруғи билан шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди.
Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига эса вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилган ва камералар керакли анжомлар билан жиҳозланган. Сайр қилиш ҳовлиси ва санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи)да таъмирлаш ишлари олиб борилиб, гигиена талабларига мувофиқлаштирилган.
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ