Жамият
Ўзбекистонда 2025-йил 1-ноябрдан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгармоқда.
Қайд этилишича, ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Энди ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга берилади. Бунинг учун улар меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 6 ой ичида мурожаат қилиши лозим.
Нафақа охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади. 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда, 2- ва 3-ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.
Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг, қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ