Андижонда 9 ёшли қизнинг ўлдирилишида айбланган аёл озодликдан маҳрум этилди

Сақлаш
17:17 / 26.11.2021 794 0

Олий суд томонидан 9 ёшли қиз ўлдиришда гумон қилинган Асрора Ҳамдамовага 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ижтимоий тармоқлар орқали 2020 йил 21 июнь куни Андижон вилояти Асака туманида 9 ёшли гўдак ўта шафқатсизлик билан ўлдириб кетилган ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура олиб борган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни марҳуманинг қўшниси Асрорахон Ҳамдамова содир этган деб топилди.

 

10 ой қамоқда сақланган Асрорахон Ҳамдамовага қасддан одам ўлдириш, босқинчилик ва ўғрилик бўйича қўйилган айбловлар судда ўз исботини топмаган ва Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 5 майдаги ҳукми билан у оқланиб, суд залидан озод этилганди.

 

 

Асрорахон Ҳамдамованинг оқланиши юзасидан прокуратура ва манфаатдор томонлар апелляция шикояти киритди. Олий судда апелляция тартибида кўрилган ишда Асрорахон Ҳамдамова ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисми ва бошқа моддалар билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//