Жамият
Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у 2023 йилнинг 16 январидан бошлаб Бухоро вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2021 йилда эса Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритганди.
Жамшид Турсунов 1979 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
Ҳокимликка келгунига қадар 2021—2023 йилларда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 11 июль куни сайловдан кейинги биринчи йиғилишда республика даражасидаги қатор раҳбарлар, жумладан, 2019 йилдан буён Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган, бироқ йўл соҳасига 2001 йилдан буён жавобгар бўлган Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан олганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ