Таниқли шоир Фахриёр Oyina.uz карикатурасини сотиб олди

Сақлаш
03:23 / 13.07.2023 1326 0

Ойина.уз портали миллий матбуот байрами муносабати билан «Адабиётга ким нима билан кириб келган?» мавзусида 15 нафар қаламкашни шарж қилганди.

 

Куни кеча таниқли шоир Фахриёр (Фахриддин Низомов) Oyina.uz таҳририятига қўнғироқ қилиб, ўзининг ижодига бағишлаб ишланган карикатурани сотиб олиш истагини билдирди.

 

 

«Англияда бир анъана бор, сиёсатчилар бирор газетада шарж қилинса, ўша расмни сотиб олишга шошилади. Агар карикатурада бир неча шахс тасвирланган бўлса, қайси бири аввал мурожаат қилса, асл нусха ўшанга насиб этади. Мен бир ижодкор сифатида мана шу хайрли амалнинг ўзимизда ҳам урфга киришини истардим», дейди Фахриддин Низомов. 

 

Шарж – беозор кулгу, фақат танқид эмас, балки эътироф ҳамдир. Инсонда ҳазилни тушуниш ҳисси бўлиши юксак фазилат саналади. Айниқса, ўзига нисбатан четдан озгина юмор билан қарай билиш катта шахсларга хос хусусият. Майда одамлар эса ҳазилни зилга айлантириб юборади.

 

Бизда ҳам амалдорлар худди Англиядагига ўхшаб, ўзига чизилган карикатураларни яхши қабул қилишни ўрганиши керак. Бунинг учун, аввало, журналистикамиз юқори мартабали шахсларни шарж қилишга журъат этиши лозим. Жамиятимизда шундай маданият шаклланса, халққа берилган ваъдаларни бажариш осон кечади.

 

 

 

Шоир Фахриёр Ойина.уз карикатураларида тасвирланган ижодкор дўстларини суратларни сотиб олиш челленжига қўшилиб, жамиятимизда ўзига хос янги анъанани бошлаб беришга чақирди. Хўш, навбатдаги ким?


Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//