Илм-фан
5−13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтаётган 64-Халқаро математика олимпиадасида (ИМО) 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ғолиб ўқувчилар:
Ушбу олимпиадада дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этмоқда.
Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медаль) учун ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), унинг устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофоти берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ