Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Сақлаш
16:12 / 26.11.2021 1311 0

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги "Листвяжная" конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
 

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
 

Маълумот учун, “Листвяжная” конида юз берган тутунланиш вақтида 52 киши, жумладан 6 қутқарувчи ҳалок бўлган.Ўша вақтда конда 285 киши бўлган, улардан 239 нафари ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, 250 метр чуқурликдаги вентиляция штрекида кўмир чанги алангаланиши юз берган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//