2021 йилда таълим тизимидаги ходимларга қарийб 18 трлн сўм маош тўланган

Сақлаш
16:06 / 26.11.2021 896 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисида»ги ҳисоботни кўриб чиқди.

 

Қайд этилишича, кўрилган давр мобайнида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 64 038,0 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 49,2 фоизи миқдорида маблағ сарфланган. Уларнинг асосий қисмини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 27 425,9 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

 

"Таълим тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар учун давлат бюджетидан қарийб 18,0 трлн сўм ёки таълим йўналишига ажратилган жами харажатларнинг 65,8 фоизи сарфланган", - дейилади хабарда.

 

Шунингдек, мактабгача таълимга давлат бюджетидан 5,8 трлн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳисобот даврида 5,4 трлн сўми харажат қилинган. Республика бўйлаб 6 668 та МТТлари фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 4 фоизга оширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//