2022 йилда Европада жазирама ҳарорат туфайли 61 мингдан ортиқ одам вафот этди

Сақлаш
00:29 / 12.07.2023 1299 0

2022 йил ёзида жазирама тўлқини туфайли 61 мингдан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда Nature Medicine журналига таяниб, “Kun” ёзмодқа.

Олимлар 30 майдан 4 сентябргача бўлган давр учун Евростатнинг ҳар ҳафталик ўлим ҳолатлари бўйича жинс ва ёшга кўра ажратилган маълумотларини таҳлил қилди. Умуман олганда, тадқиқот муаллифларининг маълумотларига кўра, бу даврда Европада рекорд даражадаги жазирама тўлқини натижасида 61 672 киши вафот этган. Шу билан бирга, Европа мамлакатларида ушбу давр учун иссиқликдан ўлимнинг одатий даражаси 36 минг кишини ташкил этди.

Мутлақ маънода, Италияда иссиқлик билан боғлиқ энг кўп ўлим кузатилди — 18 000, Испанияда — 11 300 ўлим, Германияда — 8 173 ва Францияда 4 — 807. Бир миллион кишига иссиқлик билан боғлиқ нисбий ўлим Италия, Греция, Испания ва Португалияда энг юқори бўлган. Аёллар орасида иссиқдан ўлим даражаси эркакларникига қараганда 56 фоизга юқори.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//