“Ёр-ёр” ва бошқа кўрсатувларнинг мазмунини кўчайтириш бўйича чоралар кўрилади

Сақлаш
14:30 / 26.11.2021 1016 0

Кеча, 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий ходимлари, ЎзЭОАВМА Экспертлар кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳри “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

 

Кун тартибидан ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналларнинг медиа маҳсулотлар тайёрлашда маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш, оила қадриятларини, халқ анъаналарини кўрсатувлар мазмунига чуқур сингдириш, айниқса, маҳалларада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш сингари масалалар ўрин олди.

 

Йиғилишда Президент ташаббуси билан маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга берилаётган юксак эътиборни бир қатор информацион ва ижтимоий лойиҳаларда ёритиб келаётганлигини таъкидланди.

 

Шу билан бирга бу борада теле ва радио каналларда йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар айтилиб, бу борада бадиий кенгашлар фаолиятини тубдан кучайтириш, масъул ходимларнинг малака ва масъулиятини ошириш борасида ўз таклифларини билдирди.

 

 

“Севимли ТВ” бош муҳаррири Қ.Сайдалиев оилавий муносабатлар ҳақида тайёрланаётган кўрсатувлар жамоатчилик ва мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларини кўпроқ жалб этиши, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги хусусида ўз фикрларини билдирди. “ЗЎР ТВ” бош муҳаррири Ф.Юсупова кейинги пайтда “Ёр-ёр” кўрсатувининг ижтимоий мазмунини кўчайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлигини, мамлакатимиз жамоатчилиги ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Т.Қодирова ўз сўзида вазирлик оила ва маҳалла мавзусидаги кўрсатувларда вазирлик экспертлари ва мутахассислари ҳамда мавжуд маълумотлари билан иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб, ЎзЭОАВМАга аъзо барча телерадиоканаллар билан ҳамкорликда янги лойиҳалар яратишга келишиб олинганлигини таъкидлади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//