Хитойлик тадқиқотчи диссертациясини ўзбек тилида ҳимоя қилди

Сақлаш
22:33 / 07.07.2023 1791 0

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида 6 йил давомида ўзбек тилини ўрганиб, илмий изланиш олиб борган хитойлик тадқиқотчи Да Зҳенхин “Ўзбекча ва хитойча мақолларнинг лингвистик тадқиқи” мавзусидаги диссертациясини ўзбек тилида ҳимоя қилди.

 

Да Зҳенхин илмий ишини ёзиш жараёнида ўзбекча-хитойча луғат тайёрлади. Бу луғатдан 3 млн.дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси, шундан 3754 та мақол жой олган.

 

Луғат ўзбек тилини ўрганмоқчи бўлган хитойлик ва хитой тилини ўрганмоқчи бўлганлар, таржимонлар учун жуда катта манба сифатида эътироф этилди.

 

У сентябрь ойидан бошлаб, Хитойнинг машҳур Шанхай чет тиллари университетида талабаларга ўзбек тилидан дарс беради, ўзбек тилининг, ўзбек маданияти ва адабиётининг Хитойдаги фаол тарғиботчиси ва вакили бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//