Жамият
Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ривожланаётган, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади. Ўзбекистонда ҳам гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинган.
Бугун, 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори, майор, Назокат Таджиева, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Жамила Шермуҳаммедова, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳиддинова ва Ҳулкар Ҳамраева иштирок этди.
Улар ўз маърузаларида жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турганлиги, унга нисбатан биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда дастлабки қадамлар қўйилганлиги, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ҳар бир аёл-қизнинг сифатли тиббий хизмат ва таълим олиши, муносиб иш билан таъминланиши, зарур ҳолларда ижтимоий ҳимояланганлиги, энг асосийси уларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар режаси асосида тарғибот-ташвиқот ишлари мамлакатимизнинг чекка ва чегара ҳудудларида ҳам босқичма-босқич амалга оширилиб борилиши қайд этиб ўтилди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ