Талаба-ёшларга контракт пулларини энг кўп тўлаб берган туман-шаҳар ҳокимликлари рейтингини эълон қилди

Сақлаш
19:57 / 25.11.2021 1219 0

“Талабага мадад” доирасида талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди.

 

Унга кўра, талабалар сони бўйича рейтингнинг юқори ўрнини Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги эгаллаган. Ҳокимлик 242 нафар талабага 662,7 млн сўм пул маблағи тўлаб берган.

 

Ундан кейинги ўринларда:

Навоий шаҳри ҳокимлиги – 176 нафар талабага (807,2 млн);

Кармана тумани – 160 нафар (594,5 млн)

Жиззах шаҳри – 135 нафар (211,6 млн)

Касби тумани – 121 нафар (456,6 млн)

Тўрақўрғон тумани – 117 нафар (481,3 млн)

Юнусобод тумани – 114 нафар (636,8 млн)

Фарғона шаҳри – 111 нафар (506,8 млн)

Нукус шаҳри – 108 нафар (256,7 млн)

Асака тумани – 105 нафар (453,5 млн)

 

Тўлов-контракт миқдори бўйича энг юқори ўринни Навоий шаҳри ҳокимлиги банд қилган. Ҳокимлик 176 нафар талабага 807,2 млн сўм маблағ ўтказиб берган.

 

Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаевга кўра, республика бўйича 6 та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//