Илм-фан
Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши (4 нафар айбланувчи) судга келиб тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.
Унга кўра, Жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 млрд. 138 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
“Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбланган Х. Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбланган С. Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган А. А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ҳамда Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган М. М. (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда ушбу жиноят иши “Э-ХСУД” электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир”, дейилади хабарда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ