Самарқандда «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда

Сақлаш
19:54 / 25.11.2021 870 0

Самарқанд туманидаги замонавий шаҳарсозлик анъаналари асосида Самарқанд туризм маркази бунёд этилмоқда. Aйни пайтда бу маскан улкан қурилиш майдонига айланган. Бу ҳақида Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 212 гектар майдонни эгаллаган мажмуада беш ва тўрт юлдузли 8 та меҳмонхона, йирик анжуманларни ўтказишга мўлжалланган конгресс холл, дам олиш масканлари, “Aбадий шаҳар» карвонсаройи бунёд этилмоқда. “Aбадий шаҳар» карвонсаройи халқимизнинг ўзига хос бой миллий-маданий мероси ва қадриятларини намоён этадиган маскан бўлиши кутиляпти.

 

Мазкур шаҳарча лойиҳаси Эриелл компанияси бошқаруви раиси, таниқли меъмор Бахтиёр Фозилов раҳбарлигида Бобур Исмоилов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тайёрланган. “Aбадий шаҳар»да Самарқанддаги тарихий обидалар, улкан минораю гумбазлар, кулоллар, зардўзлар, чиннипазлар, мусаввирлар устахоналари, Самарқанд қоғози ишлаб чиқарадиган қадимий устахона, Самарқанд нони ва бошқа миллий таомлари тайёрланадиган масканлар, қадимий гавжум бозор – барчаси намоён бўлмоқда. Шунингдек, карвонсаройдан Хоразмнинг дунёда тенги йўқ гиламлари, Нуротаю Ургутнинг сўзаначилик санъати – қадимий кашталари, Қўқону Марғилоннинг ёғоч ўймакорлиги санъати намуналари ўрин олади, дейилади хабарда.

 

Бу лойиҳани амалга оширишга самарқандлик 300 га яқин уста-меъморлар жалб қилинган. Улар орасида Ўзбекистон Қаҳрамони Мирумар Aсадов, Ўзбекистон халқ усталари Саидали Мирзаев, Насрулло Соҳибназаров, Миржалол Aсадовнинг фарзандлари, авлодлари, шогирдлари ва бошқа устазодаларни ҳам кўриш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//