Маданият
Кеча, 24 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг "Алишер Навоий" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Ориф олиб борди. Унда адабиётшунос олимлар, ёзувчи-шоирлар, жамоатчилик вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этди.
Жумладан, филология фанлари номзоди Адҳамбек Алимбеков, Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ғозий университети профессори доктор Фотима Ачик, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев, филология фанлари номзоди, доцент Акром Деҳқонов, филология фанлари номзоди, "Муҳаррир" нашриёти бош директори Абдуғафур Искандар сўзга чиқиб, асарнинг бадиий қиймати, Исажон Султон ижоди, Алишер Навоий шахсияти ҳақда сўзлаб ўтдилар.
Шундан сўнг муаллиф романнинг яралиш тарихи ҳақида гапирди. Асарни ёзиш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақда сўзларкан, хаёлан Ҳиротда яшагани, Навоий образини яратиш учун кўплаб илмий рисолаларни ўрганганини таъкидлади. Тақдимот сўнггида китобхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ