Илм-фан
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.
“Бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56981
Жамият
56239
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ