Жаҳон
АҚШ Россияга қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни “қора рўйхат”га киритди, деб хабар бермоқда Spot Швейцариянинг Handelszeitung нашрига таяниб.
Маълумот учун, Украинада уруш бошлангандан кейин Европа Иттифоқи, АҚШ ва йирик халқаро молия ташкилотлари Россияда фаолият олиб борувчи сиёсатчилар, тадбиркорлар ва бошқаларга қарши санкциялар жорий эта бошлаган.
2022 йил март ойида Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатини кенгайтириб, унга USM holding асосчиси, келиб чиқиши асли ўзбекистонлик бўлган рус миллиардери Алишер Усмоновни ҳам киритганди. Кейинчалик АҚШ томонидан Алишер Усмоновнинг мулки, жумладан, супер яхтаси ва самолётидан фойдаланишга тақиқ қўйилди. Италиянинг Сардиния оролида эса Усмоновнинг мол-мулклари мусодара қилинди.
Апрель ойига келиб Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан, Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Май ойида Алишер Усмонов ЕИ кенгашининг унга нисбатан санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилишни талаб қилиб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Июль ойида Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди.
Шунингдек, ноябрда Financial Times Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўраётгани ҳақида ёзганди. Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Мавзуга доир: Украинадаги урушда Россия томонидан 34 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ