Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар берди ҳокимлик ахборот хизмати.
Қайд қилинишича, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этган тадбирда Ишчи гуруҳ томонидан Учтепа туманида аниқланган хато ва камчиликларга жиддий баҳо берилган.
«Ж.Ортиқхўжаев амалга оширилган ижобий ишларни эътироф этган ҳолда кўпгина соҳаларда баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканлигини кескин танқид қилди.
Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф. Абдуллаевга ҳайфсан берилди», дейилади хабарда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ