Жамият
Кеча, 23 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрганлар учун ташкилот тизимидаги спортнинг техник ва амалий турлари бўйича секциялар ва тўгаракларининг спорт техникалари кўргазмалари намойиш этилди.
Кўргазмадан багги, картинг ва спорт мототцикллари каби пойга транспортлари, пневматик қуроллар, ракетамодел, авиамодель ва кемамодел намуналари ўрин олди.
Тадбирда сўзга чиққанлар «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан аҳоли, айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш ҳамда оммавий техник касбларга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровлари ишлар, йўлга қўйилаётган янги тизимлар, хусусан, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган саъй-ҳаракатлари тўғрисида сўзлади.
Ташкилот тизимида 2021 йилнинг «Энг яхши бошланғич ташкилот раиси», «Энг яхши ўқитувчи», «Энг яхши йўриқчи», «Энг яхши спортчи», «Энг яхши мураббий» номинациялари ғолиблари, ташкилот ходимлари, меҳнат фахрийлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда куни кеча республика босқичи якунланган «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларининг ғолиб жамоалари қимматбаҳо совғалар, «Ватанпарвар» ташкилотига 30 йил» эсдалик белгилари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, «Ватанпарвар» ташкилоти ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабати билан ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Маълумот учун: «Ватанпарвар» ташкилотининг асосий вазифалари аҳоли, айниқса, ёшларни мудофаага тайёрлаш, уларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш ҳамда оммавий техник касбларга ўқитиш этиб белгиланган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ