Халқ таълими вазири ижтимоий тармоқларда танқид қилинган мактабга борди

Сақлаш
20:03 / 24.11.2021 1068 1

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқда танқид остига олинган мактаб ҳолатини ўрганиш учун Қашқадарё вилоятига борди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.


Хабарга кўра, ўрганиш натижасида 338 нафар ўқувчи таҳсил оладиган мактаб 1985 йилда қурилган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Халқ таълими вазири мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берган. Шунингдек, вазир мактаб педагоглари билан ҳам суҳбатлашиб, ўқувчиларга вазир дарсини ўтиб берган.
 

«Мактабингизни инвестиция дастурига киритиб, ҳолатини имкон борича тез фурсатларда яхшилаб беришга ҳаракат қиламиз. Бугун сизлардан сўрайдиган нарсам, ўзингиз таълим ва тарбия бераётган ўқувчилар орқали оилаларга маънавият ва маърифат олиб киришингиз керак. Ҳар бир бола орқали биз жамиятга маърифат улаша олишимиз керак. Шунда олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз», — деган у ўқитувчилар билан суҳбатда.

1 Изоҳ

Зулфия

12:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум жуда кувонарли холат илойим вазиримиз чарчамасинлар. Иккинчи синф етишмаётган иш дафтарлари хакида хам бирор узгариш килсалар нур устига нур буларди . Бахтиёр Саидовга соглик, мустахкам ирода ва матонат тилайман.Оила,фарзандлари бахтига сог булсинлар.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//