Илм-фан
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги «Ўзбек мактаби» томонидан «Хорижликлар учун Ўзбек тили» (А2 даража учун) дарслиги яратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Китоб ўзбек тилидан бошланғич билимга эга қизиқувчиларга мўлжалланган. Ушбу дарслик А1 даража учун мўлжалланган дарсликнинг узвий давоми сифатида тўртта тил кўникмаси (гапириш, ёзиш, ўқиш, тинглаш) асосида А2 даражасидаги билимларни беришни кўзда тутади.
Дарсликнинг юқори сифати, амалий аҳамиятини янада ошириш учун аудио ва видео материаллар ҳавола қилинган. Бундан ташқари тил ўрганувчи бир пайтнинг ўзида ўзбек маданиятига оид сўзлар, сўзлашувда фаол иборалар билан ҳам таништириб борилади.
«Ушбу дарслик шу йўналишда яратилган мавжуд ўзбек тили қўлланмаларидан инглизча кўрсатма ва изоҳларнинг берилиши, ҳар бир дарсда ишлатилган сўзларнинг инглиз, француз, корейс, турк, рус тилларидаги таржимаси кўрсатилгани билан ажралиб туради. Ҳар бир мавзу якунида берилган хилма-хил топшириқлар, ҚР кодларда келтирилган видео лавҳалар, иммитацион аудиолар ўрганувчини танқидий фикрлашга, нутқ вазиятига мослашишга, луғат материаллар эса сўз захирасини янада бойитишга хизмат қилади», – дейилади хабарда.
Дарслик ёрдамида тил ўрганувчилар таниш вазиятларда керакли тил воситаларини танлаш, оддий вазиятларда оғзаки ва ёзма нутқда фикрларни узвий ифода эта олиш сингари прагматик компетенцияларни эгаллашлари мақсад қилинган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ