"Sayyoh-2021" Халқаро форуми ўз ишини бошлади

Сақлаш
17:20 / 24.11.2021 884 0

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан "Sayyoh-2021" Халқаро форумини ўтказилди. Форум мақсади сайёҳлик оқимини янада кенгайтириш, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни таҳлил қилишга қаратилган.

 

Форум давомида чет эллик сайёҳларга мурожаатлари юзасидан ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида илғор халқаро тажрибани жорий қилиш ҳақида сўз борди.

 

“Зеро, ҳар бир сайёҳ қаерга ташриф буюрмасин, ўша давлатда унинг истеъмолчи борасидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши мамлакат туризмининг ривожи учун хизмат қилади”, – деди федерация раиси Ж.Саримсоқов.

 

Шунингдек, анжуманда истеъмолчилар трансчегаравий мурожаатларни кўриб чиқиш, уларнинг туризм ва электрон тижорат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги механизмларни такомиллаштириши, хавфсиз туризмга оид масалалар ҳақида сўз борди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//