Бу овозлар менга бегона эмас – Бир гуруҳ ижодкорлар аҳоли хонадонида бўлди

Сақлаш
21:47 / 10.06.2023 1449 0

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон — ёшлари бирлашайлик” шиори остида маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шу мақсадда бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари, зиёлилар, олимлар ва санъаткорлар Навоий вилоятига етиб келди.

 

Ташриф давомида Ижтимоий- маънавий тадқиқотлар институти раҳбари ўринбосари Мунира Қаҳҳорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Фароғат Худойқуловалар “Меҳр-саховат” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлди. 

 

Баҳодир Темиров хонадонида бўлган илиқ суҳбат Ойина.уз мухбирининг диққатини тортди. Отахон 66 ёшда, бир неча йилдан буён кўриш қобилияти чекланган. 

 

“Кўзим кўрсайди, сизларни кўра олса эдим, Навоийни айлантирардим. Хаёлимга кирмаган нарсалар бўлди, бугун.

 

Уйимга меҳмон бўлиб келганларни телевизорларда ёки радиода исмларини эшитганман. Бу овозлар менга бегона эмас. 



Бутун умр ҳайдовчилик қилиб, дунё кезган одамман. Санъатни жуда ҳам яхши кўраман. Кайфиятим жуда ҳам кўтарилди. Рости пойтахтдан шундай инсонлар уйимга келишини, меҳмон бўлишини, мен учун ашула айтиб беришини кутмаган эдим”, деди отахон.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//