Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август кунидаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275 сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда, жумладан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Оилавий болалар уйлари” ташкил этилмоқда.
Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори Атамуратов Амангелди ҳамда унинг рафиқаси Базарбаева Садоқат гарчи ўзларининг икки фарзанди бўлсада, етим болаларга меҳрибонлик кўрсатиш мақсадида хонадонларида “Оилавий болалар уйи” ташкил этишди.
Унинг очилиш тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Б.Юсупов, Меҳрибонлик уйи директори С.Сон, туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Асраб олинган болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Сўнг тадбир иштирокчилари болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ