Жамият
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат марказида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Соҳа мутахассислари томонидан ҳудудлардан келган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга маҳорат дарслари, маърузалар, тақдимотлар уюштирилди.
Бобур БОБОМУРОД,
Юнусобод туманидаги 220-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси:
– Ушбу амалий семинар-тренингда ўз таклифларимизни билдирдик. Масалан, ижтимоий аҳволи оғир ўқувчилар билан шуғулланиш фақат ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчига юкланиши кўзда тутилганди. Биз бу борада масъулият кўпроқ директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва мактаб психологлари зиммасида бўлиши кераклигини айтдик. Шунингдек, ижодкор учун турли қоғозбозликлар, ҳужжатбозликлар ортиқча юклама эканлиги хусусидаги фикр-мулоҳазалар ҳам ўринли деб ўйлайман.
Зубайдулла ИБРАГИМОВ,
Самарқанд шаҳридаги 74-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси:
– Семинар давомида услубий ва амалий қўлланмалар билан таъминландик. Лавозим мажбуриятларимиз, иш режамиз ҳамда иш режадаги вазифаларни амалга ошириш механизми ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдик ва услубий тавсиялар олдик. Ҳудудлараро тажриба алмашишдик. Икки кунимиз жуда сермазмун ўтди.
Жамила МЕҲМОНОВА,
Яккасарой туманидаги 160-А умумий ўрта таълим тармоқ мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:
– Ижодий-маданий тарғибот ишлари бўйича Қибрай тажрибаси билан яқиндан танишдик. Биз бу ерда олган билим ва тажрибаларимизни ўз ҳудудимиздаги семинарларда туман-шаҳар масъулларига етказамиз. Шу тариқа барча ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар қамраб олинади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
3 Изоҳлар
Sojida Rahmonqulova
12:01 / 01.01.1970
Judayam yaxshi judayam chiroyli simenar utkazilganligi rasmlardan ma'lum bizni tumanlarda ham shunday simenarlar tashkil etilib uslubiy yordamlar berilsa hursand bo'lar edik hammaga omad yor bo'lsin.
Oyimgul Mardonova
12:01 / 01.01.1970
Таргиботчиларнинг иш жараёнида турли хисоботлар, қоғозбозликларнинг бўлиши ортиқча эканлиги тўғрисидаги фикрни қўллаб - қувватлайман. жоиз бўлганда шуни айтиш лозимки ижодкорлар амалий ишни, хақиқий ижодий жараённи маъқул кўрувчи инсонлар бўлгани учун бу кабилар ортиқча вақтни олиши билан Фақат халақит беришини яна бир бор эслатмоқчиман.
Shoira
12:01 / 01.01.1970
Ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ'ibotchilarga bilim va tajribalarga ega bo'lamiz.