Жамият
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «КТЖ» террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари, мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган «Абдуллоҳ Зуфар» ва «Содиқ Самарқандий»нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.
Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган.
Ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ