Алишер Навоий асарларига бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди

Сақлаш
16:48 / 23.11.2021 933 0

Бугун,  23 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида улуғ мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб "Мир Алишер Навоий ва асарлари панели” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

 

У Туркиядаги Юнус Эмро институти, Евроосиё Турк жамияти федерацияси, “Билга турк” таълим маданият вақфи мутавалли ҳайъати, Анқара Йилдирим Боязид университети, Истанбул университети, Гази университети билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

Симпозиумни университет ректори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов очиб берди ва Навоий мероси ҳақда сўзлаб ўтди. Шундан сўнг,  Евроосиё Турк жамияти федерацияси раиси ўринбосари Акбар Ясса,  Туркия Адлия вазири ўринбосари Угурган Куш, Бурса парламент вакили Осман Местан, Измир тумани ҳокими Юсуф Зия Челеккия, Юнус Эмро институти Турк тилини ўргатиш бўлими директори Явуз Карталлиўғли, Билга турк Таълим маданият вақфи мутавалли ҳайъат вазири Гунгўр Азим Туна-Вали сўзга чиқди.

 

 

Тадбир давомида Алишер Навоий асарлари тақдимоти ҳамда миниатюралар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан Навоий асарларига ишланган миниатюралар  университетга  совға қилинди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//