Хотин-қизларга нисбатан тазйиқларнинг қарийб 90 фоизи оилаларда юз берган

Сақлаш
17:48 / 23.11.2021 903 0

Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи уларнинг оилаларида, 9 фоизи кўчаларда, 2,4 фоизи жамоат жойларида содир этилган. Бу ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган 7 226 нафар фуқаролардан 3 320 нафарига психологик, 2 784 нафарига ҳуқуқий, 240 нафарига тиббий ва 879 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилган.

Зўравонликдан жабр кўрган 32 154 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Уларнинг 320 нафари вояга етмаган, 8 937 нафари 18-30 ёш орасида, 22 мингдан ортиғини 30 ёшдан ошган аёллар ташкил этмоқда.

1 833 та тазйиқ ўтказган, зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳимоя ордери талабларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//