Сиёсат
Дунёнинг юзга яқин мамлакатларида истиқомат қилаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошларимиз ва улар томонидан ташкил этилган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари:
хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашиш;
хорижий давлатлар билан миграция ва таълим соҳасида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.
Фонд фаолиятини молиялаштириш давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмалари, муассислар ажратадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Фонд ўз фаолиятини бошлаши учун 5 миллиард сўм ажратилади.
Қарорга кўра, “Ватандошлар” жамоат фонди фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради. Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.
Васийлик кенгаши раиси вазифасини Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бажаради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ