Маданият
Беларусь пойтахти – Минск шаҳрида XXVII «Листапад» халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этяпти.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва «Беларусфильм» киностудияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиб, шартнома доирасида ҳарбий йўналишдаги иккита – "Осиё арслони" («Азиатский лев») ва «Узбечка» фильмлари суратга олинади.
Биринчи фильм – "Осиё арслони" («Азиатский лев») тўлиқ метражли бадиий фильм бўлиб, "Беларусфильм" киностудияси харажатларнинг 50 фоизини қоплаб беради. Мазкур фильм Фарғона вилоятида туғилган, урушда партизан сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидадир. Фашистлар уни «Азиатский лев" деб аташган, беларус партизанлари эса унга «Казбек» номини беришган. Баъзи маълумотларга кўра, жасур аскарни қўлга олиш учун Адольф Гитлер шахсан катта пул мукофоти эълон қилган.
Иккинчи фильм “Узбечка” ҳам Иккинчи жаҳон уруши воқеаларига бағишланган. Фильм реал воқеалар асосида суратга олинади. Режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан суратга олиниши режалаштирилаётган фильмда ватанини мардонавор ҳимоя қилган мерган қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм бош қаҳрамонининг прототипи юзлаб фашистларни йўқ қилган афсонавий Зебо Ғаниева. Ушбу номдаги асарлар муаллифи эса ёзувчи Бахтиёр Абдуғафурдир. Ҳар икки фильм ҳам уруш саҳналарига бой бўлади.
– Қувонарлиси, Кинематография агентлиги билан ҳамкорлигимиз фаол ривожланмоқда. Жумладан, «Беларусфилм»да «Илҳақ» фильмининг уруш саҳналари суратга олинди, «Мерос», “Муҳаббат баҳори” фильмлари ҳам ҳамкорлигимиз самараси эди. Ижодий гуруҳлар аллақачон Минскка етиб келган ва ҳозирда белоруслик ҳамкасблари билан биргаликда сценарий устида иш олиб боришмоқда. Ва ҳозирда биз умумий тарихий хотирамиз, ғалабамиз ва албатта, уруш қаҳрамонларига бағишланган фильмларни биргаликда яратишни бошлаяпмиз, – деди «Беларусфильм» киностудияси бош директори Владимир Карачевский.
«Листапад» халқаро кинофестивали Белоруссиядаги кино соҳасидаги энг йирик ва энг нуфузли тадбир бўлиб, 27 йилдан бери ўтказиб келинади. Ҳар йили ноябрь ойида «Листапад» кинофестивали доирасида Минск шаҳрига бутун дунёдан энг яхши фильмлар олиб келинади. Бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг асосий танловлари МДҲ давлатлари, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё, Болтиқбўйи мамлакатлари, Шарқий ва Марказий Европада яратилган янги фильмларга қаратилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ