Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда блогер Фатима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Ф. Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирган.
Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Шундан сўнг у 22 ноябрь куни блогер Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилган.
“Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ф. Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди”, – дейилади муносабатда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77689
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ