Жамият
Вазирликнинг соғлиқни сақлаш муассасаларини лойиҳалаш бўйича бош ташкилоти бўлган “Ўзтиблойиҳа” МЧЖга туркиялик тажрибали мутахассис Гурай Каймак директор этиб тайинланди”, - дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 48 ёшли тажрибали меъмор Туркияда “Bayindir tib merkezi” томонидан қуриладиган тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштиришда иштирок этган. Шунингдек, пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси биноcини лойиҳалаштиришда ҳам фаоллик кўрсатган меъмор 2020 йилда фойдаланишга топширилган Намангандаги замонавий кутубхона биноси лойиҳасининг асосчиси ҳам.
Гурай Каймак зиммасига тиббиёт йўналишига оид қурилиш объектларини энг илғор андазалардан фойдаланиб лойиҳалаштириш юклатилган. Шунингдек, у илмий-техник конструкторлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада техник ёрдам кўрсатиш, инновацион технологиялар, илмий-техник янгиликлар ва ноу-хауларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажаришга ҳам бошчилик қилади.
Бундан ташқари, эндиликда ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланаётган ҳар бир тиббиёт муассасаси лойиҳаси Г.Каймак бошчилигидаги “Ўзтиблойиҳа” томонидан тасдиқланиши керак.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77520
Жамият
56600
Жамият
55796
Жамият
50865
Жамият
//
Изоҳ йўқ