Илм-фан
Жорий ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 125-сонли буйруғида назарда тутилмоқда.
Унга кўра, Республика таълим маркази бир ҳафта муддатда 1-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикаси, ўқув дастури, давлат таълим стандартлари ва тақвим-мавзу режаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича вазирликка таклиф киритади.
Шунингдек, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти томонидан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1-синф “Информатика ва ахборот технологиялари фани”ни замонавий методикалар асосида ўқитиш ва ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг дастурини ишлаб чиқади.
2023 йилнинг 25 августига қадар бошланғич синф ўқитувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг мазмун-моҳияти бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ўқитувчиларга сертификат берилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ