“Учинчи ренессанс маърифатли жамият сари” мавзусидаги Республика анжумани давом этмоқда

Сақлаш
02:03 / 20.05.2023 1974 0

Бугун Бухоро шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан “Учинчи ренессанс маърифатли жамият сари” мавзусидаги Республика анжумани доирасида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, профессорлар ва санъаткорлар иштирок этди.

 

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Улар кўрсатган фидойилик ҳамда матонат учун ташаккур изҳор этилди.

 

Шундан сўнг миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 87 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова иштирокида саҳналаштирилган “Сулола” номли бир актёр спектакли намойиш этилди.

 

 

“Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини бот-бот тилга олишдан фахрланаман. Кўрсатиб бераётган саҳна кўринишларим кимгадир ибрат, кимгадир ўрнак бўлади деган умиддаман”, деди Гавҳар Зокирова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//