Маданият
1977 йилдан бошлаб ҳар йили 18 майда дунёдаги 150 га яқин давлатда Халқаро музейлар куни нишонланади. Бу ҳақда 1977 йилда Москва ва Ленинград шаҳарларида ўтказилган ICOM (International Council of Museums – Халқаро музейлар кенгаши)нинг XI конференциясида қарор қилинган эди.
Байрамнинг мақсади замонавий музейларнинг салоҳияти ва тарихий-маданий меросини кўрсатиш, кенг аудитория ўртасида илмий-маърифий ва таълим ишларини олиб боришдан иборат. Анъанага кўра, байрамга янги кўргазмалар, маълум мавзуга бағишланган фестиваллар, “музейда тун” дастури, маърузалар, театр томошалари, бепул экскурсиялар, илмий ўқишлар ўтказилади.
1992 йилдан эътиборан Халқаро музейлар куни байрами маълум бир мавзуга бағишлаб нишонланади.
Ажойиб анъаналардан яна бири, 18 майга яқин дам олиш кунлари, шанбадан якшанбага ўтар кечаси бўлиб ўтадиган “музейда тун” дастурининг ўтказилишидир. Ушбу тадбир биринчи марта 1997 йилда Германияда ташкил этилган ва ҳозиргача ҳар йили ўтказиб келинади.
Бугун Ўзбекистондаги аксарият музейларда маданий тадбирлар, жумладан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади, бунинг натижасида ташриф ҳамма учун бепул бўлади.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ