Фарғонада хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди

Сақлаш
15:02 / 17.05.2023 1099 0

16 май куни соат 11:50 атрофида Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг «Юқори Сойбўйи» маҳалласида хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган бир нафар фуқарони тупроқ босиб қолди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарув отрядлари етиб келган. Кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланган. Қутқарувчиларга воқеага гувоҳ бўлган шахслар ҳам ёрдам кўрсатган.

 

Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//