Илм-фан
“O‘zgidromet” хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев 14−17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилаётганлиги ҳақида огоҳлантирди.
14−17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14−16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Юқори тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
14−15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16−17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23−25 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
14−16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача пасаяди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ