Жамият
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати мажбурий меҳнатни олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушган 20 814 та мурожаатнинг 10 441 тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
Ва ушбу қонунбузилишлар меҳнатни муҳофаза килиш талабларини таъминлаш юзасидан соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:
- халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида 8386 та;
- мактабгача таълим муассасаларида 6520 та;
- тиббиёт муассасаларида 2770 та;
- қурилиш соҳасида 2473 та;
- қишлоқ хўжалигида 497 та;
- олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 803 та;
- саноат корхоналарида 679 та;
- транспорт соҳасида 517 та;
- савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 229 та ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд тартибида киритилган даъво аризалар жами 1278 та бўлиб, шундан 934 таси қаноатлантирилган ҳамда 1,5 млрддан сўмдан ортиқ иш ҳақлари ва бошқа тўловлар ундирилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ