«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Сақлаш
20:23 / 22.11.2021 871 0

Ўзбекистонда ҳафтанинг катта қисмида об-ҳаво илиқ, лекин баъзи жойларда ёмғирли бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Республика Гидрометеорология маркази.

 

Қайд этилишича, 22 ноябрь куни Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 3-5 даражага юқоридир.

 

23—24 ноябрь кунлари аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради, бироқ Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 23 ноябрда республиканинг жануби-ғарбий, 24 ноябрда жанубий туманларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат фон 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

 

25—26 ноябрь кунларида Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна антитциклон кириб келиши кутилмоқда. 25 ноябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 26 ноябрда республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари булутлилик билан 9-11 даража илиққача кўтарилади. 26 ноябрга келиб эса кундуз кунлари меъёрий қийматларгача пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//