Чироқчининг 32 та маҳалласи Кўкдала тумани таркибига ўтказилади

Сақлаш
19:44 / 22.11.2021 1050 0

Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш тўғрисида Халқ депутатлари Чироқчи туман кенгаши томонидан қарор имзоланди.

 

Унга кўра, «Айритом», «Бахт», «Бегламиш», «Кўкдала», «Қанотли», «Наймансарой», «Олтин бошоқ», «Олтин дала», «Пахталисой», «Сойбўйи», «Талоқтепа», «Тошли», «Умакай», «Ўтамайли», «Хардури», «Хўжаобод», «Хушали», «Чорвадор», «Шўрбозор», «Шўрқудуқ», «Эски анхор», «Торжилға», «Гулистон», «Аннаруз», «Зум», «Ғаллакор», «Қумдарё», «Сувлиқ», «Тўқмор», «Уймовут», «Чиял» ва «Чувуллоқ» маҳаллалар Кўкдала тумани таркибига ўтказилмоқда.

 

Ушбу МФЙлар илтимосномалари инобатга олиниб, мазкур 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказишга розилик берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Чироқчи туманини иккига бўлиш ва янги Кўкдала туманини ташкил этиш бўйича таклиф билдирганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//