Сиёсат
Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев раислигида видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати» ўтказилди, дея хабар қилди ҳокимлик ахборот хизмати.
Унда вилоятнинг 22 та туман-шаҳарлари сектор раҳбарлари, вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят фаоллари иштирок этган.
Йиғилиш аввалида вилоят раҳбари З.Мирзаев бошқарув сиёсатида белгилаб олинган энг устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Ҳокимлик ахборот хизмати йиғилишда Зойир Мирзаев тилидан айтилган асосий иқтибосларни келтирди.
Қайд қилинишича, фуқаролар билан қабулни кўчма тартибда олиб борамиз. Унда ҳамма сектор раҳбарлари қатнашади. Соат 14:00 да бўладиган қабулга соат 8:00 да ўша мурожаатчининг сектор раҳбари, тегишли ташкилот мутасаддиси уйига бориб, масаласини жойида ўрганиб чиқади.
Ҳафтада бир марта, душанба куни бажарилган ишлар таҳлили, муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилади.
«Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган телеграм-бот ташкил қиламиз. Керак бўлса, ўша фуқаро билан телефонда ўзим гаплашаман.
Ҳокимиятдан ҳар бир чиқаётган қоғоз ҳокимиятнинг юзи. Давлат тили бўйича ҳокимият ҳужжатларини хато ёзадиган ходим ҳокимиятда ишлаши мумкин эмас», деган Зойир Мирзаев.
Шунингдек, З.Мирзаев ҳар қандай чиққан негативга сектор раҳбари муносабат бериши шартлигини, мутасаддилар ижтимоий тармоққа киришни билмаса ўрганиши, раҳбар замондан орқада қолиши мумкин эмаслигини қайд этган.
«Олдиндан келишиб олайлик, менга «ҳурматли» дея мурожаат қилманглар», деган Зойир Мирзаев.
Шунингдек у айрим ҳокимлар блогер, журналистлар учун ёпиқлигини, пресс-тур ўтказиб, журналистлар ёнида юриб, бажарилаётган ишларни кўрсатиш топшириғини берган.
Бундан ташқари, Мирзаев вилоят туман-шаҳарларидаги таҳририятларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилган.
«Газеталар бизга керак. Ҳудудий таҳририятлардаги журналистлар тажрибасини қадрланглар, қўллаб-қувватланглар. Бу бўйича мутасаддилардан аниқ таклифлар кутамиз», деган у.
Йиғилиш якунида вилоят ҳокими сектор раҳбарлари ва вилоят мутасаддиларига бир қанча топшириқлар бериб, селекторни якунлади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ