Жамият
Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
«Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинган.
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди», – дейилади муносабатда.
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77880
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ