Илм-фан
Қашқадарёда ТМC институтининг филиали ўз очилиши кутилмоқда. БУ ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Сингапурдаги “TMC academy” директори Лее Чен Венг ва Тошкентдаги ТМC институти ректори Азизбек Валихоновларни қабул қилди.
Учрашувда ТМC институти филиалини Қашқадарёда очиш ва хорижий ўқитувчиларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилиб, вилоят ҳокими янги ўқув йилига қадар олийгоҳ фаолиятини бошлаш учун барча ёрдам ва шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат якунида томонлар қўшма ишчи гуруҳ ташкил қилиб, вилоятда олий таълимнинг янги йўналишларини белгилаб олиш ва жаҳон стандартлари негизида ўқув методикасини жорий қилиш бўйича ишларни ташкил қилишга келишиб олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77753
Жамият
56725
Жамият
55946
Жамият
51008
Жамият
//
Изоҳ йўқ